04 February 2010
16:34 - Туркияда бош вазир Эрдўғонни пайғамбарга ўхшатган сиёсатчининг истеъфога жўнатилиши ва Абдураҳим Пўлатнинг шарҳи
Ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси Айдин вилоят ташкилоти раиси Исмоил Эсер ўз партиясининг раиси, айни замонда, Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғонни “пайғамбар каби” деб мақтагани учун партиядан ўз ихтиёри билан чиқарилди.

Мақташ воқеаси 10 ойча аввал бўлган ва бу хусусда мамлакат парламенти – Туркия Буюк Миллат Мажлисида катта жанжал чиққан эди. Эрдўғонинг таълимоти билан кеча Исмоил Эсер ва Айдин вилоятидан бир неча юксак лавозимли партия фаоллари Анқарага партиянинг марказий қароргоҳига чақирилди ва Исмоил Эсердан партиянинг обрўсига зарар бермаслик учун истеъфога кетиш талаб қилинди, дейилади “Миллиёт” газетасининг хабарида.

Исмоил Эсер талабни қабул қилибди ва қуйидаги сўзлар ҳам киритилган истеъфо аризасини берибди: “Ўша сўзларим хато эди. Бу сўзлар менинг ишончим ва дунё қарашимга ҳам қаршидир. Ҳурматли Бош вазирни севишим туфайли, сўзларимда ҳаддимдан ошибман. Ўша дақиқадаги ҳисиёт билан айтганларим янглишдир.”

“Бирлик” Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат бу хусусда шундай дейди: “Турклар мутлақо тўғри қилишган. Бундай мақташларга вақтида чек қўйилмаса, шахсга сиғиниш учун йўл очилади. Аммо, фикримча, партия раисини мақтаганлар каби, унга туҳмат қилувчилар ёки ифлос лой чапловчилар ҳам тартибга чақириб турилиши, ҳатто жазоланиши керак. Бу ишни суд орқали ҳам қилиш мумкин ва керак. Бундан ҳам муҳими, сиёсий саҳнанинг яна ҳам кўпроқ бўлғанишини олдини олиш мақсадида, туҳмат қилувчиларни ошкора кечирим сўрашга зўрлаш ҳам мутлақо зарур. Айниқса, демократлар учун мутлақо зарур.

Мен бу ерда шахсан ўзим билан боғлиқ бир неча воқеани эслатиб ўтмоқчиман холос. Ўзининг миллатчилик ғояларига хоинлик қилишни одат қилиб олган шоир Ёдгор Обиднинг гўёки қандайдир тошкентлик аёлларни алдаб, уларни квартирасини олиб қўйганим ҳақидаги иддаоси, собиқ бирликчи Толиб Ёқубнинг “Бирлик” халқ ҳаракатини партияга айлантирмаслик учун интилганим ҳақидаги иддаолари, бир гуруҳ собиқ бирликчи гўёки мен “Бирлик” ва “Ҳаракат” сайтидаги материалларни цензура қилишим хусусидаги иддаолари мутлоқо асоссиз, ёлғон ва менга нисбатан очиқдан-очиқ туҳматдир.

Улар ва улар кабиларнинг мен ҳамда бошқа мухолифат намоёндаларига қарши туҳмат ва турли ифлос иддаоларини сайтда эълон қилишни асосий иши қилиб олган тожикнинг ити Юсуф Расул кабилар ҳам ҳаммадан кечирим сўраб, жамоатчилик фаолиятидан кетишлари керак. Мен шунга эришиш учун доим ҳаракат қиламан. Дарвоқе, улар бу саҳнага қайтмоқчи бўлсалар, рухсатни яна жамоатчилик бериши мумкин.

Ўзбекистонда демократиянинг биринчи шамоллари эсишга бошлаши билан, бу туҳматчиларнинг ҳаммасидан қонуний йўллар билан товон ундириб, уни ҳайрия ишларига ишлатишни ҳам ўйлаб қўйганимни ҳамма билиб қўйгани яхши.

Яна шуни ҳам айтишни истардим. Сиёсий лидерлардан пайғамбар яратишга интилиш мисоллари ўзбек мухолифати ичида ҳам бор, энг камида, бор эди. Бир маҳаллар 53-54 лақабли Салой Мадаминга мақтовлар ёғдирган Дадахон Ҳасан ва Холдор Вулқон бундай ишлари учун кечирим сўрамасалар ҳам, тегишли хулосалар чиқаришгани олқишга сазовордир.”

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону