04 February 2010
14:15 - Кеча Украинада сайлов комиссиялари оид қонун ўзгартирилди, ютқизиши кутилаётган Юлия Тимошенко ғазабда
Кеча Украинада сайлов комиссиялари оид қонун ўзгартирилди, Юлия Тимошенко ғазабда

Тўғрироғи, “Президент сайлови ҳақидаги қонун”нинг сайлов комиссияларига доир қисмига ўзгартиришлар киритилди. Қонуннинг уч моддаси ўзгарди.

1. Эски вариантда сайлов комиссияларида кворум - аъзолар сонинг учдан иккиси эди. Энди ярми бўлди. Сайлов комиссияларининг ярми бир номзод, иккинчиси иккинчи номзоднинг таклифи билан ташкил этилгани сабабли, кворум 2/3 бўлса, ютқазган томон ўз вакилларини сайлов комиссиянинг ниҳоий мажлисига юбормасдан, сайловни феълан бекор қилидириш кучига эга эди.

2. Қонуннинг янги редакциясига кўра, қўйи сайлов комиссиялари ўз вазифасини бажармаса, вазифани юқори даражадаги сайлов комиссияси ўз елкасига олади.

3. Агар президентликка номзодлардан бири ёки иккаласи вилоят сайлов комиссияларига вақтида ўз одамларини бермаса, сайлов комиссияси маҳалиий ҳокимият таклиф қилган одамлардан шакллантирилади. Қонуннинг аввалги редакцияси билан ишланса, ҳали сайловнинг расмий натижалари маълум бўлмасидан, масалан, экзит поллар кимнингдир ғалабасини кўрсатса, ютқазаган тарафнинг сайлов комиссияларидаги аъзолари қандайдир сабаблар кўрсатиб, комиссиядан чиқишлари, ютқазган номзод янги одамларини бермаслиги, натижада сайлов комиссияларининг иши блок қилиниб, бутун сайловни бекор қилиб юбориши учун имконият пайдо бўлиши мумкин эди. Энди бунинг олди олинди.

Кўринишидан, бу ўзгаришлар тўғри ва улар ютқазган тарафнинг сайловдан кейин чиқарадиган “ўйинларнинг” олдини олиш учун қилинган. Иккинчи тарафдан, қонуннинг янги редакцияси бошқа нарсаларга йўл очади. Энди сайлов комиссиясидаги икки номзоднинг одамлари айри-айри мажлис ўтказишлариа ва ҳар бири ўз мажлисини ҳақиқий деб эълон қилиши мумкин, чунки, иккала мажлис ҳам кворумга эга. Қонунга кўра мажлис протоколлари сайлов қутиси билан биргаликда юқорига жўнатилиши керак бўлгани сабабли, энди қути учун жисмоний кураш ҳам бошланиши мумкин.

Қонуннинг ўзгартирилган моддалари Янукевич раиси бўлган “Регионлар партияси”нинг ташаббуси ва асосан унинг овозлари билан Олий Радаадан ўтди. Демак, Янукевич ўз ғалабасига ишонмоқда.

Аммо, иккинчи номзод Юлия Тимошенко ғазабда. У кечаёқ G8 мамлакатларининг элчилари билан учрашиб, Янукевич феълан ҳамма нарсани қўлига олиб олаётгани, Украинада давлат тўнтариши каби воқеалар бўлиши мумкинлигини айтиб, ҳаммани ошоҳлантирди. У телевидение орқали чиқишларида ҳам шуни айтмоқда.

Шуни ҳам айтиш керакки, қонунга ўзгартиришлар киритиш учун Олий рададаги Янукевич одамларининг сони етарсиз эди. Қонун ҳозирги президент Виктор Юшченко одамларининг ёрдами билан ўтди.

Ваҳолангки, собиқ зарғалдоқчилар Юшченко ва Тимошенко бирга бўлсалар эди, улардан бирининг президент бўлиши муқаррар эди. Хуллас, эски тос, эски ҳаммом – айриланни бўри ер.

Ўзбекистонда ҳам демократик мухолифат шу шаклда енгилган. 53-54 лақабли хоин эркчилар 1990 йил бошида бўладиган Ўзбекистон парламентига сайловлар олдидан мухолифатни парчалаганлар ва тахти силкиниб турган Ислом Карим ўзини мустаҳкамлаб олган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону