04 February 2010
06:25 -
Бахмал тумани ҳокими Акмал Абдуллаевнинг шахсий автомабили портлади, ҳайдовчи ярадор бўлди
Кеча эрталаб Тошкент шаҳар Бектемир тумани Олим Аширов маҳалласидаги кўп қаватли уйлар орасида Бахмал тумани ҳокими Акмал Абдуллаевнинг “Ласетти” русумли автомабилига ўрнатилган газ баллони портлади. Натижада автомабил ҳайдовчиси яраланди, автомобилнинг ўзи яроқсиз ҳолга келди. Портлаш овози қарийб 1 километр радиусда эшитилибди.
Воқеа жойига ўт ўчирувчилар, тез ёрдам машиналари етиб келди ва жароҳатланган автомабил ҳайдовчи шифохонага олиб кетилди. Портлаган машина атрофига йиғилган миршабларнинг айтишича, давлат рақами Тошкент шаҳрига тегишли бўлган мазкур кулранг автомабил Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг жияни, Бахмал ҳокими Акмал Абдуллаевга тегишли экан.