04 February 2010
06:08 -
Бош вазир Шавкат Мирзиёев тожикистонлик ҳамкасби Оқиловни оқилликка чақирди, аммо Жаслиққа жўнатиш билан таҳдид қилмади
Кеча маҳаллий матбуотнинг аксар нашрларида берилган хабарга кўра, Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиёев Тожикистон Бош вазири Оқил Оқиловга мактуб йўллаб, Роғун ГЭСи қурилиши борасида халқаро экспертиза ўтказилиши лозимлигини талаб қилган. Ҳар ҳолда мактубнинг оҳанги бирмунча таҳдидомуз.
Тожикистон томони расмий Тошкентнинг ушбу масалага бўлган ёндашувини инкор қилишда давом этаверса, ГЭС қурилиши оқибатида рўй бериши мумкин бўлган офатлар олдини олиш мақсадида Ўзбекистон халқаро ҳамжамият ва экология соҳасидаги жаҳон ташкилотларига мурожаат қилиши мумкинлиги мактубнинг асосий нуқтасидир. Шунингингдек, мактубда ГЭС қурилиши билан туфайли келиши мумкин бўлган хавф ва сейсмик авариялар бирма-бир тилга олинади.
Ўзбекистоннинг бу каби таҳдидларига ўрганиб қолган Тожикистон мактубга эътибор ҳам бермаса керак, дейди мухбиримиз. Чунки, мамлакат ичида фақат зўравонлик билан иш олиб борадиган Ислом Карим ҳукумияти қўшнилар билан ўртамизда чиққан муаммоларни ечишга келганда мутлақо тишсизлигини кўрсатиб келмоқда. Бу каби масалаларга ёндошишда фақат дипломатик йўллар ишлатилиши керак, аммо Ўзбекистон расмийлари бундай нарсаларни тушунишмаса ҳам керак.
Қани энди, Тожикистон раҳбарларини ҳам Жаслиққа жўнатиш имкони бўлса эди, ҳамма муаммолар дарҳол Тошкент фойдасига ҳал бўларди.