03 February 2010
22:49 - Афғонистон ҳукумати Толибон билан, Ироқ ҳукумати Саддам Ҳусайиннинг БААС партияси билан ярашмоқчи
Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Лондондаги Афғонистон конференциясида Толибоннинг мўътадил қаноти билан мулоқот ўрнатиш, келажакда унинг вакилларини давлат тузулмаларига киритиш йўналишилда иш бошлашга ваъда берди. Аслида, бу фикр Ғарбдан чиқди ва Карзайга мажбурлаб тиқиштирилди. Чунки, Ғарб ҳозиги босқичда ислом экстремистларини ҳарбий йўл билан йўқ қилишга кучи етмаслигини ўйлаб қолган.

Лекин масаланинг бошқа томони бор. Мўътадил деб саналаётган толиблар ростдан ҳам мўътадилми ёки улар ҳам ҳозиги босқичда ғалаба қозониш мумкинлигига ишонмасдан айёрлик қилаётганларми? Ғарб учун бу саволнинг жавоби муҳим эмас, унинг мақсади – Афғонистонда вазиятни бироз барқарорлаштириб, тезроқ у ердан чиқиб кетиш. Афғонларнинг ўзи учун эса бу саволнинг жавоби - ҳаёт-мамот масаласидир.

Нима бўлганда ҳам йўл танланди, Толиблар билан музокаралар бошланади, келажакда уларнинг вакиллари давлат тузулмаларига киради. Демак, Афғонистонда шундоқ ҳам ташбақа қадамлари билан олдинга кетаётган демократик жараёнлар яна ҳам секинлашади, балки бутунлай орқага кетади. Чунки, бу мўътадил толибларнинг ҳам мақсади битта – исломий давлат қуриш. Афғон жамиятининг ўзи демократияга тайёр эмаслиги ҳисобга олинса, Афғонистон демократиясининг келажаги яна хавф остига тушади. Унинг таъсирида, Марказий Осиёда ҳам демократик жарёнларнинг келажаги мужмал бўлиб қолади.

Бу боши берк кўчадан чиқишнинг йўли - Ислом дини дунёвий давлатчилик принципини қабул қилишидадир. Демак, Ислом динида ўтказилиши муқаррар бўлган ислоҳотлар тезлаштирилиши керак.

Ироқ ҳукуматининг БААС партияси собиқ аъзоларини давлат тузулмаларига киришига рухсат бериш, шу кунларда уларга маҳаллий сайловларда иштирок этиш учун йўл очиш қарори бутунлай бошқа нарса. Маълумки, Саддам Ҳусайиннинг БААС партияси мамлакатдаги ягона ва бошқарувчи партия бўлгани сабабли, бу партияга одамлар карьера учунгина киришарди. Шу сабабли, Саддам Ҳусайин йиқитилгандан кейин бу партия фаолларига олдига қўйилган тўсиқлар мантиқсиз бўлган. Ироқ ҳукумати аввалги хатосии тушуниб, уни тузатаётгани тўғри қадамдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону