03 February 2010
03:52 - Медбрат Марат Зоҳидов яна жаримага тортилди
Маркази Франкфуртда бўлган Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти вице-президенти Марат Зоҳидовга фуқаролик ишлари бўйича Миробод тумани суди томонидан 2 миллион сўм миқдорида жарима солинди.

Мазкур маҳкама Марат Зоҳидов раислик қиладиган Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотнинг собиқ фаоллари Краснова ҳамда Степановларнинг даъвоси асосида очилганди. Даъвогарларга кўра, Марат Зоҳидов уларни ўз чиқишларида “ўлган қариялар” деб атаган. Бу ҳақда хабар тарқатган Узметроном нашри МХХ медбратининг аввал ҳам 200 минг сўм жаримага тортилганига урғу беради.

Эслатиб ўтамиз, 1988 йил охири ёки 1989 йил бошларида Марат Зоҳидов КГБнинг топшириғи билан ўша пайтдаги Ўзбекистон Олий Советининг раиси Пўлат Ҳабибуллаевга қарши Ўзбекистоннинг марказий газеталарида мақола чиқарган ва шу мақола асосида ЎзКомпартиянинг биринчи котиблигига аоссий номзод деб ҳитсобланаётган Пўлат Ҳабибуллаев ишдан олиниб, 1989 йил июнь ойида Ислом Каримнинг бу лавозимга олиб келиш учун йўл очилганди.

Ўтган асрнинг 50-чи йилларининг бошида Кремль касалхонасининг бир медсестрасини КГБ томонидан уюштирилган хати асосида бошлатилган қатағонларга қиёс қилиб, сайтимизда Марат Зоҳидовга “медбрат” лақаби берилгани ҳам кўпчиликка маълум. МХХ медбрати 90-чи йилларнинг бошида ҳуқуқ ҳимоячиси бўлиб олгани ва ҳатто мавжуд МХХ режими тарафидан жаримага тортилаётгани - дунёда бўлаётган катта ўзгаришларнинг ажойиб намунасидир.

Балки, тўғрироғи, медбратнинг ҳуқуқ ҳимоячилари ичига сиздирилгани, одамларнинг кўзини чалғитиш учунгина унга шу каби жарималар солинаётгани ва бу воқеани хабар қилиб, Узметроном каби мутахассислашган сайтлар орқали сиздирилаётгани ҳақида гапириш керакдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону