03 February 2010
03:29 - Барак Обама Далай-лама билан учрашса, бу воқеа катта ўзгаришларнинг даракчиси бўлишдан ташқари, Ислом Каримга ҳам сигнал бўлиши керак
Reuters агентлигининг хабарига кўра, Оқ Уйнинг матбуот хизмати вакили Билл Бертон Хитойнинг қаршилигига қарамасдан, АҚШ президенти Барака Обама Тибетликларнинг лидери Далай Лама билан режалаштирилган учрашувини бекор қилмоқчи эмаслигини билдирган. Хитой расмийлари бундай учрашув бўлган ҳолда АҚШ-Хитой муносабатларига жиддий зарба берилишини айтиб, америкаликларни огоҳлантиришга интилмоқдалар. Эслатиб ўтиш керакки, ўтган йили ЕИга раислик қилаётган Франция президенти Саркози Далай Лама билан учрашгандан кейин, Пекин ЕИ-Хитой саммитини бекор қилган эди.

Барак Обаманинг бу қарори ва АҚШнинг Тайванга қатта миқдорда қурол сотиш режаларидан келиб чиқиб, тахмин қилиш мумкинки, АҚШ диктатор давлатлар билан сўнги йилларда олиб бораётган нодемократик ўйинларига барҳам бермоқчи.

АҚШ Давлат Департаментининг Москвада бир гуруҳ мухолифатчиларнинг рухсатсиз намоийшда қатнашганликлари туфайли милицияга олиб кетилишига қарши норозилик билдириши ҳам шу тахминни тасдиқлайди.

АҚШнинг бу каби кутилмаган қадамлари - Ғарб ўзининг нодемократик ишларига кўз юмади деб умид қилаётган Ислом Каримга ҳам огоҳлантириш бўлиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону