03 February 2010
04:11 - Қарши шаҳри маъмурияти шаҳарда портлашдан жабр кўрганларга уй ажратибди
Ўтган йилнинг 25 декабрида шаҳардаги хусусий кўп қаватли уйлардан бирида маиший газ портлаши оқибатида жабрланганларга турар жойлар ажратилибди. Бу ҳақда хабар берган (Ўзбекистондан доимий хушхабарлар берувчи) Регнум ахборот ширкати маҳаллий оммавий ахборот воситаларига таянганини билдирган. Ҳар бир хонадонга 10-20 миллион сўмдан ортиқ товон пуллари тўлаган ҳукумат ўзининг сўнгги пайтдаги камдан-кам эзгу ишларидан бирини рус хабар агентликлари ёрдамида тарғиб этмоқда.

Мамлакатнинг махсус хизматлари томонидан бошқарилиши айтиладиган Press-uz.info интернет нашри эса, Қаршидаги вазият борасида танқидий чиқишлар қилган ҳуқуқ ҳимоячиларини “савалайди”. Ҳозирги режимга хизмат қилиш ва жамоатчиликни чалғитиш учун тузилган “Умид нури” номли ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотнинг раҳбари Маматсоли Рейимов бошқа ҳуқуқ ҳимоячтиларини мавжуд вазият хусусида ўта нохолис чиқишлар қилишганликда айблабди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону