03 February 2010
02:23 - Ўз эрини “ваҳҳобийлик”да айблаган норинлик аёл ниятига етди: суд эркакка 8 йил берди
Шу йилнинг 27 январидаги хабарларимизда жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судида вилоятнинг Норин тумани Чўжа қишлоғида яшовчи 1970 йилда туғилган Бахтиёр Сатторов ноқонуний диний оқимда иштирок этиш ва хотинини қийнашда айбланиб судланаётганини маълум. Ўз аёли Гулнора Сатторованинг аризаси асосида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси (Қийнаш) ва 159-моддаси (Ўзбекистон Республикаи конституциявий тузумига тажовуз қилиш) билан айбланиб, ҳибсга олинган Бахтиёрнинг суди ниҳоясига етди. Суд уни 8 йилга озодликдан маҳрум қилишга қарор берди.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига эрининг ўзини мунтазам калтаклаши, бунинг устига ваҳҳобийларга ўхшаб намоз ўқиши ҳақида ариза берганди. Шундан сўнг уйда тинтув ўтказилиб, хонадондан Қуръон суралари қироати ёзилган диск ва “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп қилинган бир неча диний адабиётлар мусодара этилган.

Баҳтиёр ва Гулноранинг 3 нафар фарзанди бор, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону