03 February 2010
01:55 -
Шайхонтоҳур туман прокурори Б. Пўлатов: “Эзгулик”ка нисбатан чиқарилган қароорни бекор қилинг!”
Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман фуқаролик ишлари бўйича суди Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига қарши ҳукм чиқариб, бир исроиллик фуқарога келтирилган маънавий зарарни қоплаш учун 2,15 миллион сўм тўлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан расман кечирим сўраш мажбурияти юкланганди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимидаги коррупция, дастлабки тергов ва суриштирувлар давомидаги қийноқлари фактини очган жамият шу тариқа жазоланганди.
Бугун суд қарори устидан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани прокурори Б. Пўлатов протест келтирди: суднинг апеллация босқичидан мазкур куракда турмайдиган қарорни узил-кесил бекор қилишни сўради.
Протестда таъкидланишича, Исроил Фуқароси Я. Илларионовнинг даъвоси билан қўзғатилган мазкур фуқаролик иши бир томонлама кўриб чиқилган. Қатор процессуал қонунбузарликларга йўл қўйган суднинг мазкур қарори бекор қилиниши лозим. Прокурор протести асосида фуқаролик иши апеллация тартибида шу йилнинг 16 февралида Тошкент шаҳар судида кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, “Эзгулик”нинг ана шу маҳкамага асос бўлган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси майнавозчиликка нишонми?” номли релизида инсон ҳуқуқининг энг оддий кўринишларига амал қилмайдиган мамлакат ҳукуматининг декларация юбилейини ўтказишга маънан ҳақли эмаслиги фактлар асосида эътироф этилганди. Ана шу фактларидан бири сифатида қорақалпоғистонлик мардикор Ҳикмат Асетов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси (Босқинчилик) билан айбланиб, 7 йилга озодликдан маҳрум этилгани, тергов вақтида унга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ва шу зўраки иқрорликлар асосида бегуноҳ шахс қамалиб кетилгани келтирилганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения