15 December 2009
02:31 - “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййиднинг озод қилиниши унинг ўзига боғлиқ
Бугун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига расмий хат билан мурожаат қилган Ўзбекистон Бош прокуратураси жазони ижро этиш муассасаларида қонунларга риоя қилиниши устидан назорат бўйича прокурори Ш. Насуллоев Навоийдаги 64/47-муассасада 12,5 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййиднинг озод қилиниши унинг ўзига боғлиқ эканини таъкидлаган. Хусусан, ҳуқуқ ҳимоячиси Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия Кодексининг 113-моддасига кўра муайян вақтда муассаса тартибини бузмаса манзил колонияга ўтказилади. Сўнгра уни шартли озод қилиш масаласи ўртага чиқиши мумкин.

Бироқ ҳозирда на Бош прокуратурада, на Жазони ижро этиш Бош бошқармасида уни шартли озод қилиш фикри йўқ. Тўғрироғи, ҳукумат бундай қарорга келмаган. “Эзгулик”чилар эса сафдошининг озод қилиниши учун ҳаракатларини давом эттиришмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону