07 November 2009
21:31 -
Эронли студент Оятоллоҳ Ҳаманеийни ”улуғ идол” деди, унга қарши ҳеч нарса қилинмади
Ўтган йили Эрон математиклар олимпиадасида ғолиб чиққан студент Маҳмуд Воҳид бу мамлакатанинг Олий раҳбари Оятоллоҳ Ҳаменеий билан илмий элита вакилларининг учрашувида сўз олишга ҳаракат қилди, лекин ҳукумат мулозимлари нотиқлар рўйхатига кирмаган одамга сўз бермасликка ҳаракт қилдилар, деб ёзади инглизларнинг машҳур The Guardian нашри. Лекин студентга Оятоллоҳнинг ўзи сўз берибди.
10 минут минбарда бўлган Маҳмуд Воҳид “нима учун мамлакатда Ҳаменеийни танқид қилиш мумкинмаслигини, газеталарда унинг адресига биронта танқид сўзи айтилмаганини” тушунмаслигини айтиб, Оятоллоҳни “буюк идол” (кўпхудолик даврида унга қараб ибодат қилиш учун яратилган худонинг ҳайкалчаси – Ҳаракат) деб атаган. У яқинда президент сайлови натижаларига қарши ўтказилган норозилик намойишларининг куч билан бостирилишини ҳам қоралабди.
Бу учрашув давлат телеканали орқали кўрсатилган, аммо 25 ёшли студент Маҳмуд Воҳиднинг чиқиши кесиб ташланган. Кейинчалик Ҳаменеийнинг сайтида ва яна бир қатор фунтдаменталист сайтларда бу воқеа Оятоллоҳнинг демократлигини кўрсатувчи воқеа деб кўрсатилгандан кейин, жамоатчилик Маҳмуд Воҳид тўғрисида эшитган.
Ҳокимият студентнинг жасур қадамини ўз фойдасига ишлатишга ҳаракат қилмоқда, аммо унга қарши ҳеч нарса қилинмаганининг ўзи кўрсатмоқдаки, ростдан ҳам Эронда қандайдир ижобий ўзгаришлар бошланди, дейди мухбиримиз. Ёш студентнинг чиқиши ва унга қарши ҳеч нарса қилинмагани бошқаларга ўрнак бўлиши ва бу каби чиқишлар кўпайиши шубҳасиз.
Қани энди, бу воқеа Ўзбекистонда ҳам ҳаммага, студентларга ҳам раҳбарларга ҳам, ўрнак бўлса.