07 November 2009
14:50 -
Сомалияда хотинини алдаб, бошқа аёл билан алоқа қилган эркак тошбўрон қилинди, аёлни ҳам тошбўрон қилишмоқчи
Бу мамлакатнинг жанубида исломчилар ҳукумронлик қилади, шариат қонунлари амалда ишлатилади. Шу кунларда бу ерда юз берган воқеа ҳаммага ўрнак бўлиши керак. Тахминан 300 киши хотинини алдаб, бошқа аёл билан алоқада бўлган бир эркакни тошбўрон қилибди. Бу ҳақда хабар берган ББС у эркак ўлиб-ўлмаганини очиқча айтмаса ҳам, хабарнинг мазмунидан ўлганга ўхшайди.
У билан алоқада бўлган аёл ҳомиладор бўлгани учун шавқат қилишибди ва ҳозирча тошбўрон қилишмапти. Аммо у туғгандан кейин жазодан қочиб қутилолмаслиги, яъни ўйнаши каби тошбўрон қилиниши ҳам аввалдан эълон қилинган.
Ўн йилча аввал Толибон Афғонистондаги ўзбекларнинг қалъаси Мозори-Шарифни босиб олганда, ўзбекларнинг хоини Салой Мадамин «Озодлик» радиосида уларни мадҳ қилиб, Ўзбекистонда ҳам Толибонсифат режим ўрнатишга чақирганди. У бугун-эрта яна ўша радиода чиқиб, Сомалиядаги воқеалардан ўрнак олишга чақирса, ҳайрон бўлмаслик керак. Чунки, бу радионинг ўзи ҳам ифлосликда Салойдан қолишмайди.