08 November 2009
01:27 -
“Миллий тикланиш” партияси ўз Қурултойини ўтказди, бу ҳақда партиянинг ўзи жим
“Миллий тикланиш” демократик партияси кеча ўзининг 2-Қурултойини ўтказди. Бироқ бу ҳақда партиянинг на газетасида, на интернетдаги нашрида хабар бор. Аксинча, бу борада қисқа материал тарқатган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги яқинда Фидокорлар партияси билан бирлашиб, каттароқ қўғирчоққа айланган сиёсий масхарабозларнинг келаётган парламент сайловлари учун тайёрланган платформасини тасдиқлагани, депутатлик ўринлари учун курашни бошлаб юборгани ҳақида хабар қилган.
Партиянинг лўттибоз раиси Ахтам Турсунов Қурултойдан сўнг ўтказилган брифингда сафдошларининг мамлакат миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, миллий анъана ва қадриятларни сақлаб қолиш, маданий мерос ва маънавий бойликларимизни асрашга бел боғлаганини таъкидлаган. Партиянинг ягона мақсади фуқароларда миллий ғурурни тарбиялаш эканини қайд этибди.
110 минг аъзоси, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш оргналарида 739та депутатлик ўрни мавжудлиги айтиладиган партиянинг мамлакат парламентда 14 депутати бор. Улар Халқ демократик партияси билан биргаликда Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатасида сўл кучларни ташкил этамиз деб мақтанишади ҳам, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения