06 November 2009
23:15 -
Самарқандлик “Бирлик” фаоллари Дилмурод Саййиднинг аёли ва қизининг маъракасида қатнашишди
Режимнинг қамоқхонасида сақланаётган Дилмурод Саййиднинг рафиқаси Барно Жуманова ва қизи Рухшонанинг жасадлари бугун Булунғур тумани Гагарин жамоа хўжалигидаги қабристонда тўпроққа берилди. Жанозага ва бугун ўтказилган маросимларга “Бирлик” Партиясининг Самарқанд вилоятидаги етакчиси Холиқназар Ғани бошчилигида Дилмурод Саййиднинг бир қатор сафдошлари қатнашишди, уй эгаларига таъзия билдиришди.