06 November 2009
23:42 -
АҚШ элчилиги иккинчи котиби Ҳолли Томас Жиззахга сафар қилди
Бугун АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги иккинчи котиби Ҳолли Томас Жиззах вилоятига сафар қилди ва у ерда жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячилари билан сўзлашди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти вакили Бахтиёр Ҳамронинг мухбиримизга айтишича, суҳбат асносида АҚШ - Ўзбекистон муносабатлари, мамлакат, хусусан, Жиззах вилоятидаги инсон ҳуқуқлари вазияти борасида сўз борди. Ҳуқуқ ҳимоячилари дипломат билан олдиндаги сайловлар, ҳуқуқ ҳимоячиларининг аҳволи, болалар меҳнати ва сиёсий ҳуқуқлар сингари қатор долзарб масалаларда фикрлашдилар.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения