06 November 2009
22:30 -
Журналист Дилмурод Саййиднинг оиласи ҳалокатга учраган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан жиноят иши қўзғатилди (“Эзгулик” жамиятининг хабарномаси)
2009 йилнинг 5 ноябрь куни соат 14.30 да Самарқанд-Тошкент трактининг Оқ-олтин тумани А.Тоиров хўжалиги ҳудудида рўй берган йўл ҳаракати ҳодисаси туфайли Нексия енгил автомабили ГАЗ-53 юк автомабили билан тўқнашиб кетди. Натижада Нексия автомабилида келаётган ҳайдовчи, тўрт йўловчи ва бир қизалоқ воқеа жойида вафот этишди. Уларнинг орасида 64/47-жазони ожро этиш муассасаси талаби билан турмуш ўртоғи Дилмурод Саййиднинг паспортини Қизилтепадаги колонияга олиб бораётган Барно Жуманова (1976 й. туғилган ) ҳамда унинг қизи, ёлғиз фарзанди Рухшона (2003 й.да туғилган) ҳам бор эди.
Нексия автомабили Тошкент-Самарқанд йўналишида хусусий киракашлик билан шуғулланувчи ургутлик шахсга тегишли бўлиб, ҳодиса натижасида мутлақо яроқсиз ҳолга келган. ГАЗ-53 юк автомабили эса Оқ олтин тумани А. Тоиров хўжалиги балансидаги автоулов бўлиб, унга техник шикаст етган, бироқ унинг ҳайдовчиси йўл транспорт ҳодисасидан жабрланмаган. Бугун мазкур йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Оқ олтин тумани прокураураси томонидан Ўзбекистон Репсубликаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда Оқ олтин тумани ИИБ ва Сирдарё вилояти йўл патрул хизмати терговчилари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барно Жуманова ҳамда унинг қизи Рухшонага жаноза ўқилиб, уларнинг жасади бугун соат 14 да Самарқанд вилояти Булунғур тумани Гагарин жамоа хўжалигида яшовчи педагог Абдураззоқ Жуманов(Барнонинг отаси)нинг хонадонидан чиқарилди. Бу фожеадан ҳали Навоий вилоятининг Қизилтепа шаҳридаги 64/47-муассасада жазо муддатини ўтаётган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси, хонадон соҳиби Дилмурод Саййиднинг ўзи бехабар.