06 November 2009
21:21 -
Рус ҳуқуқ ҳимоячилари яна бир ўзбекни озод қилдирганлари ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларига дарс бўладими, кўзбўямачилик тўхтатиладими?
Маркази Москвада жойлашган “Фуқаролар ҳамкорлиги” ташкилотининг “Марказий Осиёдаги сиёсий қочқинларга ёрдам программаси” раҳабари Елена Рябининанинг кеча ва бугун тарқатган хабаридан маълум бўлишича, Россиянинг Тюмень вилоятида ўзбекистонлик мусулмон Маҳмутжон Исматиллаев шу йилнинг 15 апрелиден 19 октябргача миршаблар томонида вақтинчалик изоляторда ноқонуний ушлаб турилган ва уни Ўзбекистон тарафининг талаби билан Ўзбекистонга экстрадиция қилишмоқчи бўлишган. Уни изолятордан чиқаришганда паспортини беришмаган, кейин эса, қонун талаби бўйича Россиянинг миграция хизматида рўйхатдан ўтмаганлигини рўкач қилиб, маъмурий экстрадиция қилмоқчи бўлишган. Аммо, рус ҳуқуқ ҳимоячиларинининг саъй-ҳаракатлари туфайли Маҳмутжон Исматиллаев бугун озод қилинган. Бу ҳақда олдинги хабарларимизда етарлича маълумот бор.
Кўриниб турибдики, рус ҳуқуқ ҳимоячилари, хусусан Елена Рябинина бўлаётган воқеалар ҳақида хабар тарқатиш билан чекланмайди. Ўзи шуғулланишга бошлаган ишни адаолат ғалабасигача олиб бориш учун керакли ҳамма ҳуқуқий қадамларни қилади.
Ўзбекистонда “Эзгулик” жамияти фаолларидан бошқа ҳуқуқ ҳимоячилари фақат хабар тарқатиш билан шуғулланишлари, жабрланганларга ёрдам бериш учун ҳеч қандай ҳуқуқий қадамлар қилишга уринмасликлари нафақат ачинарли, балки танқидга сазовор ҳолатдир. Бунинг устига улар хабарларини ўзбеклар ўқиш имконига эга бўлмаган чет эллардаги ахборот воситаларида тарқатишади. Демак, бу фаолиятларининг самараси ҳам нолга яқин.
Тўғри, Россияда демократиянинг даражаси биздан кўра юқори, бунинг устига у ерда ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларнинг кўпчилиги рўйхатдан ўтган. Рўйхатдан ўтган ташкилот учун фаолият олиб бориш, бошқаларга нисбатан сўзсиз осон ва самаралироқдир.
Хўш, ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари шу оддий ҳақиқатни тушунишмайдими? Тўғри, бу иш осон эмас. Лекин ойдек равшанки, ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш учун кураш Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат яратиш йўлидаги курашнинг ажралмас бир қисми-ку. Ўзбекистондаги ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларнинг аксарияти рўйхатдан ўтиш учун ҳаракат ҳам қилмагани ёки номигагина ҳаракат қилгани ҳеч кечириб бўлмайдиган нарса.
Масалан, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг сайтимизда эълон қилинган бир қатор чиқишларида айтилишича, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтиш учун иккинчи, учинчи ва ҳакозо сонли қурултойларининг ҳужжатларини йиллаб олиб борган. Ваҳоланки, қонунга кўра, ҳар қандай ташкилот фақат ва фақат Таъсис йиғилишининг ҳужжатлари асосида рўйхатга олинади. Шуни рўкач қилган, ва тўғри қилган, Адлия вазирлиги осонликча бу жамиятни рўйхатдан олишдан бош тортиб келди. Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Толиб Ёқуб ташкилотнинг рўйхатдан олиниши молиявий масалаларнинг давлат назорати остига ўтишидан қўрқиб, атайлаб ташкилотни рўйхатдан ўтказтирмаган. Ваҳоланки, расмиятчилик учун жамият ҳар янги қурутойини Таъсис қурултойи дейишга мажбур эди. Шундай қилса, жамият ҳеч қандай зарар кўрмасди. Аммо бундай қилинмади. Айнан шу сабабли, бирликчи ҳуқуқ ҳимоячилари у ташкилотни тарк этиб, “Эзгулик”ни туздилар, ҳукуматнинг ҳамма қаршиликларига қарамасадн уни рўйхатга олдирдилар. Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти феълан йўқ бўлди
Бугун Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларни ва ҳатто мухолифатдаги сиёсий партияларни рўйхатдан ўтказиш мумкин. Бунинг учун собит қадамлик билан ишлаш керак. “Эзгулик” бунга эришди, “Бирлик” эришиш остонасида экан, Андижон воқеалари ҳамма нарсани орқага суриб юборди. Лекин бошқа йўл йўқ, бу ҳаракатларни тишни-тишга қўйиб давом эттириш керак. Фақат “Эзгулик” ва “Бирлик” эмас, ҳамма шу йўлдан бориши керак. Шундагина Ўзбекистонда демократик жараёнларнинг ривожланиши тезлашади.
“Бирлик” ва “Эзгулик” бу ишни қилишмоқда ва қилишни давом эттиришади, дейди Абдураҳим Пўлат, аммо бошқаларнинг ёрдамисиз секинроқ бўлади. Рўйхатдан ўтмаган ташкилотлар ўз фаолиятларининг самараси йўқ эканлигини тушунишлари ва рўйхатдан ўтиш учун ҳаракат бошлашлари керак. Буни истамаганлар - ёлғондакам ҳуқуқ ҳимоячилари, ёлғондакам демократлардир. Чет элларда хабар тарқатиб юриш билангина шуғулланиш – кўзбўямачиликнинг, балки ундан ҳам жиддийроқ сўзлар билан қораланиши керак бўлган фаолиятнинг янгича шаклидир. Ҳамма кўриб турганидек, АҚШ ва ЕИ бу каби хабарларга эътибор беришни ҳам тўхтатди ва "Бирлик"нинг таклифлари йўналишида иш олиб бориш йўлига ўтди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения