27 October 2009
00:46 - Форишлик ўқувчи пахта пайкалида ўлди, мураббий жавобгар бўлди, лекин бу йил болалар яна пахтада (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи № 45, 26.10.2009)
Пресс-релиз ўтган йили Жиззах вилояти Фориш тумани “Мустақиллик” ширкат хўжалиги Шоҳ Усмон қишлоғида жойлашган 69-ўрта мактабнинг ўқувчилари пахта теримига мажбурий жалб қилингани оқибатда мактабнинг 8-синф ўқувчиси Лочин Норбоевнинг пахта даласида қаровсизликдан жон бергани эслатади. Ўшанда Лочиннинг қариндошлари мазкур ўлим факти юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига шикоят қилгач, мактаб педагоглари жиноий жавобгарликка тортилгани тилга олинганди.

Ҳозир маълум бўлишича, жиноят ишлари бўйича Фориш туман суди мазкур иш юзасидан ҳукм чиқарибди.

Жиноят иши юзасидан мактаб ўқитувчилари Ж. Жўраев, А. Холбўтаев, Б. Фозилов, З. Раҳмонқулов, О. Норбоев, У. Сирлибоев, О. Норжигитов, Қ. Дархонов, Й. Сандибоев, Н. Болибеков, Ш. Қиличева ҳамда А. Бойсиновлар Ўзбекистон Респубилкаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми билан айбли, деб топилиб, содир этилган жиноят ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотганлиги сабабли жиноят иши ҳаракатдан тўхтатилди.

Мактаб директори А. Ғаниев эса ЖКнинг 167- ва 209-моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилиб, маориф соҳасида мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Унга нисбатан 2 йиллик ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниш жазоси тайинланди. Жиноят ишининг барча иштирокчилари муайян миқдорда жаримага тортилди. Ўқувчиларнинг пахта теримида бўлган пайтдаги маошлар (ўқитувчиларга берилган 335 638 сўм) туман молия бўлимига қайтарилди.

Бироқ, бу йил болалар яна пахтада, яъни ҳеч нарса ўзгармади.

Пресс-релизнинг тўла матни билан жамиятнинг сайтида танишинг – www.ezgulik.org

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону