27 October 2009
01:12 - Ислом фанатиклари Мутафа Жамил ўғлини ўлдиришмоқчи
“Ат-Такфир валь-Хиджра” номли радикал исломчилар ҳаракатининг фаоллари Қрим татарлар Мажлисининг раиси Мустафа Жамил ўғлини ўлдиришга тайёрланишаётгани фош этилди, деди бугун Украина Ички ишлар вазири Юрий Луценко Симфероплоолда ўтказилган матбуот конференциясида.

Украинларнинг УНИАН агентлигининг хабарида айтилишича, Луценко шундай деган: “Ат-Такфир валь-Хиджра” ҳаракатининг фаоллари Мустафа Жамил ўғли ва унинг яқин сафдошларини ўлимга маҳкум қилганлари, шу мақсад йўлида ўқ отиш қуроллари ва портлатувчи моддалар ишлатиб, терактлар содир этмоқчи эканликлари ҳақида маълумот олдик. Қрим татарлар Мажлиси “Ат-Такфир валь-Хиджра” экстемистлари учун хавфлидир, чунки тоқатли ислом йўлидан боради ва радикал ташкилотларнинг фаолиятини қоралаб келади. Бу иш бўйича икки одам ушланди, уларга терроризм айби қўйилмоқда. Улар Қримда яшашарди. Улардан бири Украина бўйичи жиҳоднинг амиридир, у бир масжид имомини ўлдиришга ҳозирлик кўраётгани ҳақидаги хабарлар сабабли ҳам қидирувда эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону