26 October 2009
13:39 - Боғдоддаги икки портлашда 132 киши ўлди, 500 яраланди
Кеча Боғдоднинг икки ерида ўлимчи-террористлар икки автомашинани портлатиб, 132 кишини ўлдирдилар, тахминан 500 киши ярадор бўлди. Биринчи автомашина Адлия вазирлигига яқин бир жойда, иккинчиси бошқа бир ҳукумат биноси олдида портлатилган.

Ҳукумат расмийлари бу портлашлар, 19 август куни Молия ва Ташқи ишлар вазирлиги бинолари олдида уюштирилган портлашлар каби, январь ойига режалаштирилаётган сайловлар олдидан мамлакатда хаос яратиш эканлигини гапирмоқдалар. Ироқ президенти, курд аслли Талабани қўшни мамлаккатларнининг бу ва бошқа портлашларни уюштиришда қўли борлигини гапириб, ҳеч бир мамлакатни номини тилга олмаса ҳам, гап Эрон ва Сурия ҳақида эканлигини ҳамма тушунади.

Нефть запаслари бўйича дунёниннг учинчи йирик мамлакати ҳисобланган Ироқда сўнгги йилларда АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши кураш анчагина сусайди, аммо тўтамади. Ислом фанатиклари оддий мусулмонларни аёвсиз қириш йўли билан нимага эришмоқчи бўлганларини тушуниш қийин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону