26 October 2009
11:48 -
Толиблар соқолларини олиб, Жанубий Вазиристондан қочмоқдалар
Вашингтон Пост газетсининг кечаги сонида босилган “Покистон Толибоннинг қалъасини қайтариб олди” номли мақоланинг мазмунини энг қисқа шаклда ушбу хабарнинг сарлавҳасидаги сўзлар билан ифодалаш мумкин.
Ҳақиқатдан, Жанубий Вазиристон вилояти Покистон ҳукуматига феълан бўйсинмадиган минтақалигидан ташқари, сўнгги йилларда Толибон жангариларининг мустаҳкам қалъасига айланганди. Толибон қўшинларининг ҳарбий қўмондони Ҳикматуллоҳ Маҳсуднинг туғилиб ўсган қишлоғими ёки шаҳари Коткаи ҳам шу вилоятдадир.
Ҳукумат қўшинлари Сват водийсидаги ғалабадан кейин Жанбуий Вазиристонда кенг масштабли оперциялар бошлашди. Америкаликларники деб тахмин қилинаётган пилотсиз учоқлар (дронлар) ва ракета ҳужумларидан кейин Покистоннинг пиёда қўшинлари вилоятга киришди. Коткаи шаҳарчаси ҳукумат қўшинлари қўлига ўтди.
Ҳукумат расмийларининг айтишича, бир неча кун ичида Толибон кучларига жиддий зарба берилган. Толиблар соқолларини олиб ёки калта қилиб, тинч аҳолига қўшилиб кетиш ниятида ўз позицияларидан қочмоқдалар.
Маълумки, сўнгги йилларда Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг раҳбари Тохир Йўлдош ҳам ўз жангчилари билан Жанубий Вазиристонда тургани айтиларди, дейди мухбиримиз. Табиий, улар ҳам соқолларини олишаётган бўлса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения