24 October 2009
22:50 - Кимга тўй кимга аза (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 43, 24.10.2009)
«Эзгулик» жамиятининг Фарғона вилояти бўлими фаолларининг берган хабарига кўра, шу йил 23 октябр тунги соат 2330 да кечаси Қўқон шаҳридаги собиқ Трудовой, ҳозирги Зарринсарой кўчасида истиқомат қилувчи Валиқул Ашуровлар хонадонида газнинг дам пасайиб, дам кўтарилиб кетиши туфайли кучли ёнғин чиққан. Натижада, ота-онаси билан бирга 6 ва 19 ёшли қизлар халок бўлишган. Тасодиф туфайли қўшни уйда бўлган 13 яшар қизгина омон қолган. Жума намозига чиқарилган бутун бир оиланинг кўмиш маросими Қўқон шаҳри аҳолисини йиғлатди.

Яқингинада Президент Қўқон шаҳрига ташриф қилган эди. Шаҳарни ободонлаштириш ва қурилиш ишлари бўйича юклатилган вазифалар юзасидан шу кунлари Қўқонга келган Рустам Азимов бошчилигидаги давлат делегацияси содир бўлган бахтсизликдан хабари бўлмади дейиш хато бўлар. Лекин делегация раҳбари бу воқеага ҳеч қандай эътибор бермагани, бу машъум хабарни эшитиб эшитмаганга, кўриб кўрмаганга олгани аниқ.. Йўқса, кўчада қолган ёш қизча учун ақалли, савоб йўлида нимадир қилинган бўларди. Бундай бўлмади. Негаки, Рустам Азимов қатори бошқа “йирик” мулозимлар ҳам қарийб 10 йиллардан бери Қўқон шаҳар аҳолисининг газ ва чироқнинг йўқлигидан норози бўлиб берган юзлаб хат ва шикоят аризаларига, охирги 3 йил ичида «Эзгулик» жамияти номидан берилган мурожаатларга пинагини бузмаганини ҳам билади. Тўғри талаблари бажарилмагач, кўчага чиқишга мажбур бўлган аёллар миршабхоналарга олиб борилиб, турли жарималарга солинганини қўқонлик миршаб ва уларнинг “бош”лари унутмагандир.

Прокуратура ходимлари ёнғин нимадан чиққанини текширган бўлиб воқеа жойига бир-икки келиб кетган бўлишди. Улар бу бахтсизлик юзасидан жиноий иш қўзғатиш учун асос бўладиган жиноят объекти йўқлигини эътироф этишмокда. Аслида, мавжуд муаммоларнинг ечими устида бош қотиришдан кўра, қуруқ ноғора базм қилишни афзал биладиган хукумат раҳбари бошчилигидаги мулозимлар тўдасини жиноят объекти дейилса тўғрироқ бўларди.

Қўқоннинг 2012 йиллик тўйи муносиб нишонланар, лекин аланга қурбонлари учун маъараканинг қаерда ўтиши бу бошқа масала. Бу билан “укумат” неча пуллик иши бор?!

Фарғоналик эзгуликчилар ушбу ходисанинг тафсилотлари ва унга боғлиқ бўлган масалалар юзасидан давлат идораларига мурожаат этишмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону