24 October 2009
23:50 -
Дмитрий Медведев партия лидерлари билан хўжа кўрсинга учрашди, улар шундай бўлишини билишарди
Бугун Россия президентининг Москва яқинидаги Барвиха қароргоҳида Дмитрий Медведев Давлат Думасида вакиллари бор партияларнинг лидерлари билан учрашув ўтказди, дейилади русларнинг РИА Новости агентлиги тарқатган хабарида. Учрашувда “Бирлашган Россия” партияси Олий Кенгашининг раиси, Давлат Думасининг спикери Борис Гризлов, "Адолатли Россия" партиясининг раиси, Федерация Кенгашининг спикери Сергей Миронов, Либерал –демократик партиянинг раиси, Давлат Думасининг вице-спикери Владимир Жириновский, Компартия лидери Геннадий Зюганов қатнашди.
Учрашувда яна қуйидагилар ҳам бор бўлган: либерал-демократларнинг Думадаги фракцияси раҳбари Игорь Лебедев, "Адолатли Россия" партиясининг Думадаги фракцияси раҳбари Николай Левичев, “Бирлашган Россия” партияси Олий Кенгаши Ҳайъатининг котиби, Думанинг вице-спикери Вячеслав Володин, Компартия раисининг биринчи ўринбосари, Думанинг вице-спикери Иван Мельников.
Маълумки, бу учрашув яқинда бўлиб ўтган маҳаллий сайловларнинг натижаси ва“Бирлашган Россия” партиясининг монополияси яна ҳам кучайганидан ғазабга келган қўғирчоқ партиялар раҳабрларининг талаби билан бўлди.
Аммо Дмитрий Медведев ҳар қандай сайловларда бўлгани каби, сўнгги сайловларда ҳам қандайдир камчиликлар бўлган бўлиши мумкинлигини айтиб, сайловларнинг натижаси бекор қилинмаслигини қатъий равишда билдирди.
Табиий, шундай бўлишини учрашув талаб қилганлар ҳам билишарди. Уларнинг бирдан-бир мақсади - сайловчилар олдида ўзларини оқлаб олиш, ўзларининг қўғирчоқ эканликларини бироз бўлса ҳам яшириш, ўзлари билан мамлакат президенти ҳам бу масалани муҳокама қилганини халққа кўрсатиш эди. Улар ўз мақсадларига эришдиларми, рус халқини алдай олдиларми? Ошкоралик йўқ бўлган жойда бундай саволларнинг жавоби “ҳа” бўлишини гапириб ўтирмаса ҳам бўлади.