22 October 2009
22:39 -
АҚШнинг Афғонистондаги аҳволи оғир, жамият бу масалада бўлинган
АҚШ ва НАТО кучлари Афғонистондаги 8 йиллик уруш давомида Толибон ва Ал-Қоида устидан ғалаба қозонолмадилар. Ҳозир ҳамма тушунадики, бунинг асосий сабаби – аввалги президент Жорж Буш террорга қарши курашдаги асосий нишон сифатида Ироқни танлаши бўлди.
Обама лавозимига ўтиргандан кейин АҚШнинг Афғонистондаги қўшинларни 50 фоизга ошириш ҳам натижа бермади. Ғарб қўшинларининг Афғонистондаги бошлиғи генерал МакКристал бор бўлган 110 минглик қўшинга қўшимча 40 минг аскар истамоқда. Буюкбритания қўшимча 500 киши юборишга тайёр эканлигини, Франция бошқа қўшин юбормаслигини эълон қилди. Ҳозир кўзлар Вашингтонда. Барак Обама ҳали қарор бергани йўқ.
Барак Обаманинг қатъиятсизлигини кеча Вашингтон Пост газетасида эълон қилинган сўровномларнинг натижалари билан тушунтириш осон бўлади.
Вашингтон Пост газетаси ва ABC-News телеканали биргаликда ўтказган сўровномага кўра, сўралганларнинг 47 фоизи Афғонистонга қўшимча қўшин юбориш таклифини қўллаб-қувватлайди (33 фоиз кескин қўллаб-қувватлайди, қолганлар юмшоқроқ шаклда), бунга қарши бўлганлар 49 фоиз (38 фоиз кескин қаршилар, қолганлар юмшоқроқ бичимда). Қарорсизлар 4 фоиз.
Обаманинг Афғонистонда сиёсатини тўғри деб билганлар сентябрда 55 фоиз экан, ҳозир 45 бўлибди. Демократлар ичида бу рақамлар 65 ва 66 бўлса, республикачилар ичида 51 ва 22, бетарафлар ичида 50 ва 43.
Ғарбга қарши террор ишларига аралашмаган тобибларнинг ҳокимиятга яқинлаштириш керак деганларнинг фоизи фақат 18 фоиз экан, бунга қарши бўлганлар 79 фоиз, қарорсизлар 4 фоиз.
4 йилга президент этиб сайланган Барак Обама ҳар қандай қарор қабул қилиш салоҳиятига эга, аммо демократик далатларда аҳолининг фикри билан доим ҳисоблашилади. Шу сабабли Барак Обамага осон эмас.
Мухбиримизнинг фикрича, АҚШ қўшимча қўшин юборади, бугун бунинг бошқа альтернативи йўқ.