22 October 2009
23:07 - “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййид Қизилтепадаги колонияда қоладиган бўлди
Бундан бир неча ой муқаддам Тойлоқ судининг ҳукми билан 12,5 йилга озодликдан маҳрум этилган “Эзгулик”чи журналистнинг қариндошлари, ҳимоячилари унинг Товоқсойдаги колонияда жазо муддатини ўташини сўраб, ИИВнинг Жазони ижро этиш Бош бошқармаси маъмуриятига илтимоснома киритгани ҳақида маълум қилгандик. Бугун мазкур бошқармадан олинган маълумотга кўра, Дилмурод Саййиднинг Қизилтепадаги 64/49-муассасада жазо муддатини ўтказиши мақсадга мувофиқ, деб топилибди.

Ҳолбуки, Дилмурод Саййид ўткир сурункали сил (туберклёз) дардига чалинган, кучли дори-дармон воситаларидан ташқари унга тоза ҳаво ва мўътадил иқлим шароити ҳам зарур. Қизилтепадаги колония эса мамлакатдаги энг шароити оғир муассасалардан бири ҳисобланади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону