21 October 2009
20:53 - Қашқадарёга янги ҳоким тайинланган, лекин бу ҳақда расмийлар жим
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташкилий кадрлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари Зафар Рўзиев Қашқадарё вилоятига ҳоким этиб тайинланган. Мазкур янгилик вилоят ҳокимлигига яқин манбалардан олинди.

Зафар Рўзиев бир йилча аввал вилоятнинг Яккабоғ тумани ҳокими бўлиб ишлаган, сўнгра Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланганди. Бир неча ойдан бери мамлакатда кадрлар сиёсати билан шуғулланаётган бу амалдор, айни замонда, мамлакатнинг жанубий минтақаларидаги раҳбарларга кураторлик қиларди.

Бундан бир неча кун аввалги хабарларимизда вилоят ҳокими Нуриддин Зайниевнинг аризаси олингани ҳақида ҳам хабар қилгандик. Бироқ унга қандай иш берилгани ёки собиқлар каби анъанавий жавобгарликка тортилгани ҳақида маълумотлар йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону