21 October 2009
20:15 -
Деворбоп материаллар билан шуғулланувчи мамлакат раҳбаридан нима кутиш мумкин
ЎзАнинг бугунги хабарларидан бирида айтилишича, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Оқтош шаҳарчасида иш бошлаган кўп тармоқли “Зар” корхонасида черепица ишлаб чиқариш йўлга қўйилибди. Қисқа вақти ичида 5 минг квадрат метр ҳажмда черепица ишлаб чиқарилибди ҳам.
Маҳаллий ахборот воситалари даражасидаги яхши хабар, давлат даражасида гапириб ўтиришга ҳам арзимайдиган воқеа. Аммо, давлатнинг расмий ахборот агентлиги бу воқеани катта хабар сифатида тарқатганини қўйиб туринг, бу корхонанинг ишга тушиши президент Ислом Карим тарафидан шу йил 19 июнда имзоланган “Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан боғланаётганига нима дейсиз?
Балки, бундай боғланиш бордир ҳам, лекин ўйлаб кўринг, деворбоп материаллар устида қайғуриш Ўзбекистон президентининг ишими? Бу - бош вазирнинг ҳам эмас, шу соҳага оид вазирнинг иши-ку!
Шундай қарорлар чиқариш билан ўзини овутиб юрган президентдан Ўзбекистоннинг келажагига таъсир қилувчи буюк одимлар отишни кутиб бўладими? Албатта, йўқ. Шу сабабли, миллионлаб ўзбеклар чет эллардан мардикорлик қилишмоқда, Ўзбекистон ҳатто Марказий Осиёдаги етакчи ролини кун сайин йўқотиб бормоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения