21 October 2009
21:17 - Сирдарёда шикоятлардан қутулишнинг антиқа усули кашф этилди
Шу кунларда Сирдарё вилоятининг Гулистон, Бахт, Янгиер ва бошқа йирик шаҳарларида фуқароларнинг юқори идораларга йўлланаётган шикоятлари оқимини камайтиришнинг антиқа усули топилди, дейилади Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими фаоллари тарқатган хабарда.

Маълум бўлишича, вилоят ҳокимлиги, ИИБ, МХХ ва солиқ органлари ходимларидан иборат каттагина команда шаҳарларда полиграфия хизмати кўрсатувчи муассасаларга кириб, одамларнинг шикоятларини компютерда териб ёхуд нусха кўчириб бермасликни талаб қилишмоқда. Аксарияти аҳолининг шикоят-аризаларини териш, суд қарорлари ва бошқа ҳужжатлардан нусха кўчириш эвазига кун кечираётган матбаачилар ҳайрон: бу ишни қилмаса қора қозон қайнамайди, қилса ҳам...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону