21 October 2009
02:39 - Афғонистонда президент сайловининг икиинчи тури 7 ноябрда бўлади
Бу ҳақда Мустақил Сайлов Комиссиясининг вакили баёнот берди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.

Маълумки, 20 августда ўтказилган сайловнинг биринчи турида ҳозирги президент Ҳамид Карзай 50 фоиздан кўпроқ овоз олгани эълон қилинган бўлса ҳам, БМТ томонидан тузилган Сохтакорликларни текшириш комиссияси ўз фикрини билдириши керак эди. Бу Комиссия сайлов натижаларини тасдиқламади, яъни Карзай 50 фоиз овоз ололмагани эътироф этилди. Кеча АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клингтон “Карзай ўз қарорини бугун айтади, ҳар ҳолда у иккинчи тур сайлови ўткзишга қарши эмас” деган маънода гапириб, АҚШнинг позициясини ҳам билдирганди.

Бугун воқеалар Ҳиллар Клинтон айтгандек давом этди. Сайлов Комиссияси иккинчи тур сайлови 7 ноябрда ўтказилишини эълон қилди, Ҳамид Карзай бу қарорни қабул қилди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону