21 October 2009
00:44 - Белорусия ҳам ТҲККга кирди, энди КХШТ аъзоларидан фақат Ўзбекистон четда қолди
Бу мамлакатнинг президенти Александр Лукашенко Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) доирасида Тезкор Ҳаракат Коллектив Кучлари (ТҲКК) тузиш ҳақидаги келишувни имзолади, дейилади КХШТнинг матбуот хизмати раҳбари Виталий Струговецнинг оммавий ахборот воситаларига берган маълумотида.

Унинг айтишича, КХШТ Котибиятига ТҲКК тузиш бўйича Лукашенко тарафидан имзоланган ҳужжатлар етиб келган. Маълумки, бу ҳужжатлар шу йил 14 июнда Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон президентлари томонида тасдиқланган эди.

Ўша кунги йиғилишга Лукашенко бошқа бир сабаблар билан намойишкарона келмаган, Ўзбекистон президенти Ислом Карим эса “бизнинг таклифларимиз ҳужжатларда ҳисобга олинмади” дея уларни имзолашдан бош тортган эди.

Россиянинг очиқча мақсади КХШТ ва униннг таркибидаги ТҲККни НАТОга альтернатив кучга айлантириш ва унинг воситасида ўзининг супердавлат мақомини сақлаб қолиш, Ғарбнинг босимларига бардош бериш ва ҳатто Ғарбга босим ўтказадиган куч эришишдир. Шу сабабли, ўзининг асосий ҳимоячиси бўлмиш Владимир Путинн жаҳлидан қўрққан Ислом Карим тез орада Лукашенконинг изидан кетиши шубҳасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону