14 October 2009
01:17 - Туркия-Сурия чегаралари очилди, йиллаб давом этган душманлик битадими?
Бугун икки мамлакатнинг юксак даражали мулозимлари иштирокида Туркия-Сурия чегарасидаги рамзий шлагбаум олиб ташланди. Энди бу икки мамлакат ўртасидаги бориш-келишлар визасиз бўлади.

Аслида, сал кам ҳамма қўшниларда каби, Туркия-Сурия орасида доимий муаммолар, хусусан, ҳудудий муаммолар бор.

Сурия бир маҳаллар Усмонли Императорлиги ичида бўлган, сўнгра французларнинг қўлига ўтган, Иккинчи жаҳон урушидан кейин мустақил давлат бўлган. У ҳали ҳам Туркия ичидаги баъзи ерларнинг ўзиники эканлигини даъво қилади.

Шу сабабли бўлса керак, ўтган асрнинг 80-чи йиллари ўртасида курдларнинг коммунистик руҳдаги Курдистон Ишчи Партияси (дунёда уни ПКК деб танишади) Туркиядан мустақил Курдистон давлати тузиш учун қуролли кураш бошлаганда, Сурия уни қўллаб-қувватлади. Партия лидери Абдуллоҳ Ожалан ва унинг террористик отрядлари асосан Сурияда -, Туркия билан чегарадош тоғларда - туришарди ва ўша ердан Туркияга ҳужум қилиб, яна Сурияга қочишарди.

Аммо, ўтган асрнинг охирги йили Туркия Бош вазири Булент Эжевит Сурия олдига ультиматум қўйди: Ёки террорист Ожаланни бизга тутиб бер ва унинг отрядларини тугат ёки биз Сурияга қарши уруш бошлаймиз. Ҳарбий жиҳатдан жуда заиф бўлган Сурия қўрқув ичида Ожаланни юрт ташқарисига чиқариб юборди, унинг отрядлари Ироққа кўчди. Ожаланнинг ўзи аввал Россияга, сўнгра Африка давлатларидан бирига қочди.

Туркия энди АЫШ ва Исроил олдига ультиматим ыщйди: Ёки Ожаланни тутиб беринг ёки биз Саддам Ҳусейн билан бирга бўламиз. Бундай шароитда АҚШ ва Исроил разведкалари, Ожаланни Туркияга тутиб беришга мажбур бўлишди. Туркия суди уни ўлимга маҳкум этди. Аммо, Ғарбга ваъда берилгани учун бўлса керак, қейин ҳукм умр бўйи қамоққа алмаштирилди.

Шундан бери Туркия-Сурия алоқалари жуда секин бўлса ҳам, тузалишга бошлади. Ва ниҳоят чегералар очилди. Бундан бироз илгари Туркия Бошвазири Дамасққа бориб бу хусусда шартномалар имзолаб ҳам келган эди.

Сурияни юмшашга мажбур қилган бошқа сабаб ҳам бор. Маълумки, курдлар Ироқнинг шимолида АҚШнинг ёрдамида феълан мустақил Курдистон давлати қуриб олдилар. Туркияда ҳам курдларнинг кучайиши ва Курдистон давлатининг пайдо бўлиши - арабларнинг бу минтақада заифланишига йўл очади. Демак, бир маҳаллар туркларга қарши курдларни қўллаб келган араблар, энди курдлага қарши туркларнинг ёрдамига муҳтожлар.

Дунёнинг ишлари шунақа.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону