14 October 2009
01:40 - Фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячисига эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланилди
10 октябрь куни тушдан сўнг ҳибсга олинган фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора олиш) асосида жиноят иши қўзғатилди ва бугун у жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди ажрими билан қамоққа олинди. Бу ҳақда хабар қилган унинг ҳамкасблари ҳуқуқ ҳимоячисининг тергов изоляторига олингани ва Фарғона вилояти ИИБ тергов бўлими томонидан сўроқлар бошланганини таъкидлашмоқда.

Дастлабкт маълумотларга кўра, маҳаллий фермерлардан бири унинг чўнтагига шаҳар бозорида мажбурлаб 500 000 сўм пул тиққан ва вазиятни пойлаб турган миршаблар ҳуқуқ ҳимоячисини қўлга олишган.

Бир маҳаллар исломчиларни қамоққа олиш учун ҳукумат органлари уларнинг чўнтагига наркотик моддалар ташлаб қўйишни одат қилишганди. Энди ҳуқуқ ҳимоячиларининг чўнтагига пул ташлаш қўйиш усули ўртага чиқди. Бу каби воқеаларнинг энг жанжаллиси – Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси, “Бирлик” Партияси МК аъзоси Улуғбек Ҳайдаров билан бўлганди.

Кўринишидан, ҳуқуқ ҳимоячиларининг ўзи ҳам қандайдир эҳтиётсиз ишлар қилишмоқда. Бу мавзу ҳуқуқ ҳимоячиларининг ўзи тарафидан муҳокама қилиниши ва эҳтиёт чоралари кўрилиши керак, дейди мухбиримиз

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону