14 October 2009
00:25 - Бош вазир Шавкат Мирзиёев Пекинга кетди
Бугун Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиёев Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар ҳукуматлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этиш учун Пекинга кетди. Тор доирадаги музокараларда қандай масалаларнинг муҳокама этилиши ҳақида хабар йўқ, лекин кенгайтирилган учрашувларда одатий минтақавий хавфсизлик, молиявий бўҳрон ва иқтисодий масалалар кўрилади. Эрон, Покистон, Монголия, Афғонистон ва Ҳиндистон вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этадиган саммитда Хитой диктатори Ху Цзиньтао ҳам кўриниш берармиш.

Маълумки, Россиянинг хўжайини Владимир Путин ҳам ўтган куни кечқурун Пекинга келган. У бугун икки тарафлама музокаралар олиб бориш ва шартномалар имзолаш билан шуғулланди. Аммо, унинг ҳам асосий мақсади - ШҲТ йиғилишида қатнашиш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону