13 October 2009
21:33 - Русларнинг РИАНи ҳам ўргансин: Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар
Кечаги хабарларимиздан бирида, ЎзАга асосланиб, Ўзбекистон президенти Ислом Карим АҚШ Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Ричард Норландни қабул қилганини билдиргандик. Ўзбекистон давлат агентлигининг хабарида умумий гаплардан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Шу сабабли, учрашувда Афғонистондаги уруш билан боғлиқ бўлган муаммолар гаплашилганини тахмин қилиш мумкинлигини урғулангандик. Аслида, бу шубҳасиз тўғри тахмин эди.

Бугун русларнинг “Новости” агентлиги Ўзбекистон президенти матбуот хизматига асосланиб, учрашувда “Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилингани” ҳақида хабар тарқатди. Ваҳоланки, руслар бу хабарни кечаёқ бизга асосланиб тарқатса бўларди.

Аслида, бизни рус хабар агентлигининг игш учлуби унчалик қизиқтирмайди.

Аммо, ўзбеклар тушуниши керак – бугун Ўзбекистонда “Ҳаракат” каби ҳақиқий хабар тарқатадиган, бўлаётган воқеаларни тўғри таҳлил қилоладиган, воқеаларнинг ҳали маълум бўлмаган тарфлари тўғрисида ҳеч янгилишмасдан башоратлар қилиб боришга кучи етадиган бошқа хабар агентлиги йўқ.

Ҳа, “Ҳақиқий хабар – “Ҳаракат”да ўқилар” ифодаси агентлигимизнинг моҳиятини тўғри англатадиган шиор бўлиб қолиши керак ва қолади ҳам.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону