02 October 2009
11:00 -
Гуржи мухолифатчиси учун муҳим бўлгани ватан манфаати эмас, мухолифатчи бўлиш
Европа Итифоқи томонидан қабул қилинган Россия-Гуржистон уруши бўйича ҳисоботни икки томон ҳам ўз фойдасига ишлатса бўлади деб кеча хабар берган эдик. Бу ҳисоботни Гуржистон мухолифатнинг таниқли исмларидан бири, собиқ парламент спикери Нино Бурджанадзе ҳам ўзича таҳлил қилибди.
Бу таҳлилнинг қизиқ жойи шуки, Нино Бурджанидзе урушнинг бошловчиси сифатида президент Михаил Саакашвилини кўрсатган ва бу масала бўйича позицияси Россия раҳбарлари билан бир хил эканлигини очиқча намойиш қилган. Яъни, у русларга ўхшаб, ҳисоботнинг урушни бошловчиси Гуржистондир деган нуқтасига асосий эътиборини қаратган ва русларнинг Гуржистон ҳудудларига бостириб кириши тан олинган жойларини кўрмасликка интилган. Унинг хулосаси ҳам қатъий: “Бундай ҳукумат мамлакатни бошқаришга ҳаққи йўқ.”
Узоқ йиллар Михаил Саакашвилининг яқин сафдоши бўлган Нино Бурджанидзе ҳозир унга мухолиф экан, унинг фаолиятига истаганча баҳо беришга ҳақли. Аммо, мамлакат манфаатлари ҳамма нарсадан устун туриши керак. Европа Иттифоқи тарафидан қабул қилинган ҳисобот дипломатик уруш учун имкониятлар қолдирган эканми, у имкониятлардан фойдаланмасдан бошқа йўл йўқ. Яхшими ёмонми, бу сиёсатдир.
Аммо, минг афсуски, Нино Бурджанидзенинг фикри-зикри мухолифатчилик қилиш, мамлакат манфаатлари унинг учун иккинчи даражали бўлиб қолибди.