02 October 2009
01:36 -
Европа Иттифоқининг Россия-Гуржистон урушига муносабати: Қарс икки қўлдан чиққан. Лекин...
Кеча Европа Иттифоқи ўзи томонидан тузилган ва мустақил деб эълон қилинган комиссиянинг ўтган йилги 5 кунлик Россия-Гуржистон уруши бўйича ҳисоботини қабул қилди. Қабул қилиш тасдиқлаш эмас, лекин нима эканлигини ҳеч ким билмайди.
Бу урушда, ҳисоботга кўра, биринчи ўқни гуржилар отишган, лекин бу факт русларни оқлашга асос бўлолмайди, русларнинг Гуржистон ҳудудларига бостириб киргани ноқонунийдир.
Хуллас, асосий хулоса – қарс икки қўлдан чиққан. Лекин, икки қўлнинг улуши ҳар хил.
Икки томон ҳам ўз улушидан фойдаланиб, ҳисобот қарши тарафни қоралаб, ўзини оқлагандек қилиб кўрсатмоқчи.
Руслар урушни гуржилар бошлаганига урғу бермоқда, гуржилар эса Жанубий Осетия ўз ҳудудлари эканини, рус қўшинларининг у ерга кириши агрессия эканлигини айтмоқда.
Мана Гуржистон президенти Михаил Саакашвилининг сўзлари: “Бу ҳужжат Гуржистоннинг катта дипломатик ғалабасидир. Табиий, биз кимдир Путинни жиноятчи деб эълон қилишини ва у Европада ҳибсга олинишини кутмагандик. Лекин биз Хавфсизлик Кенгаши ва катта саккизликнинг аъзоси бўлмиш мамлакатнинг инсониятга қарши жиноят қилганини тасдиқловчи ҳужжат эга бўлдик. 5,10 ёки 30 йилдан кейин ҳам бу жиноятни содир қилган мамлакат раҳбарларини жиноий жавобгарликка тортиш учун етарли материалдир”.
Россиянинг ЕИдаги доимий вакили Владимир Чижов шундай дейди: “Ҳисобот кўп жиҳатдан объекивдир. У ердаги хулосага кўра, конфликт Гуржистоннинг агрессияси билан бошланган”.
Икки мамлакт ўртасида дипломатик уруш, сўзлар билан тош отиш давом этади. Лекин, ҳуқуқий маънода бу ҳужжат Гуржистоннинг ғалабаси бўлади. Чунки, Гуржистон урушни бошлаган бўлса ҳам, буни ўз қонуний ҳудудларида қилган, руслар эса, нима бўлганда ҳам, бировнинг ҳудудига бостириб кирувчи томон бўлиб қоладилар.
ЕИ келажакда шу ҳужжат асосида иш олиб борса, амалда айнан шундай бўлишига шубҳа йўқ, кўп нарса гуржиларнинг фойдасига бўлади.