02 October 2009
12:19 -
Бозорлардаги чақириқ одамларни ортиқча ажаблантираётгани йўқ
Куни кеча пойтахт ва вилоят марказларидаги бозорларда муаллифлари номаълум бўлган эълонлар пайдо бўлди. Устунлар, пештахталарга маҳаллий нозирлар, миршаблар томонидан ёпиштирилган бу ёрлиқларда таъқидланишича, жамоат жойларида диний либосларда юриш таъқиқланади. Мазкур тартибни бузган шахслар учун маъмурий жавобгарлик белгилангани айтилади. Бироқ тирикчилик ташвишлари билан ўралашган аксарият кишилар мазкур эълону ҳукуматнинг диний эркинликлар борасидаги сиёсатига эътибор ҳам бераётгани йўқ.