01 October 2009
14:46 -
Эрон ташқи ишлар вазири АҚШда, АҚШ ҳайъати Кубада, ваҳоланки, АҚШнинг бу мамлакатлар билан дипломатик алоқаси йўқ
Эрон ташқи ишлар вазири Манучехр Моттаки Вашингтонга келгани эълон қилинди. У Покистоннинг бу малакатдаги элчихонасида учрашувлар ўтказар эмиш. Маълумки, АҚШ ва Эрон ўртасида дипломатик алоқалар йўқ, Эрон АҚШ билан алоқаларини Покистон элчилиги воситасида олиб боради. Эрта-индин Женевада Эроннинг ядровий программасини халқаро назорат остига олиш масалалари бўйича АҚШ-Эрон вакилларининг учрашуви ҳам бошланади.
Шу кунларда АҚШлик қандайдир ҳайъат Кубада эканлиги, бу икки мамлакт ўртасида тўғридан-тўғри почта алоқаларини йўлга қўиш масаласи яқинда ечилиши хақида ҳам хабарлар тарқатилди. Маълумки, АҚшнинг бу мамлакат билан ҳам дипломатик алоқаси йўқ.
Бу узуқ-юлиқ хабарлардан хулоса қилиш мумкинки, АҚШнинг янги президенти Барак Обаманинг сайлов олди кампанияси давомида жаранглаган “Ҳамма нарсани ўзгартир” шиори ташқи сиёсатда ҳам ишламоқда. Обаманинг мақсади фақат мусулмон дунёси билан муносабатларни янгича йўлга қўйиш эмас, Эрон ва Куба каби эски душманлар билан ҳам янгича сиёсат олиб бориш эканлиги ўзини кўрсатмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения