01 October 2009
13:50 -
Табиий газ бўйича Ўзбекистон-Тожикистон жанжали тезда битти
Маълумки, 29 сентябрда Ўзбекистон тарафидан қўшни мамлакатга бериладиган табиий газ бутунлай тўхтатиб қўйилган эди. Бунинг сабаби Тожикистон газ учун 18 млн доллар қарз бўлиб қолгани.
Ўзбекистонда бу каби воқеалар бўйича ҳеч қандай расмий хабар тарқатилмагани сабабли, жараёнларнинг қандай кетаётганини чет эл оммавий ахборот воситаларидан ўрганишга мажбурмиз.
Рус агентликларининг хабарига қараганда, тожикларнинг тижорий банки ”Ориёнбанк” бу мамлакатда газ тарқатиш ишлари билан шуғулланадиган “Тожикгазтранс”га 10 миллион долларлик кредит очибди ва бу пул дарҳол “Ўзтрангаз”га ўтказилибди. Тожикистон ўз қарзининг катта қисмини тўлагандан кейин, Ўзбекистон қўшниларга газ беришни қайтдан бошлабди.
Хуллас, қўшничилик ва тижорий ҳамкорлик давом этмоқда.