01 October 2009
15:04 -
Хитой раҳбари ҳақ, фақат социализм бу мамлакатни парчаланишдан сақлайди
Бу мамлакатда демократик жараёнлар бошланса, худди СССР билан бўлгандек, Хитой парчаланишга маҳкум. Энг камида, Тибет ва Уйғуристон тезда мустақилликка эришади. Ҳозир социалистик диктатурагина ҳамма миллатларни Хитой таркибида куч билан ушлаб турибди.
Бугун Хитой Халқ Жумҳуриятнинг (ХХЖ) 60 йиллиги муносабати билан Пекиннинг марказий Тянанмин майдонида ўтказилган ҳарбий парадда нутқ сўзлаган ХХЖ раиси Ху Цзиньтао социализм йўлидан воз кечмасликларини, фақатгина социализм мамлакатни мустаҳкамланишига ва ривожланишига йўл очишини урғулаган. Табиий, у ўз мамлакатининг парчаланиши мумкинлиги ҳақида гапирмади, аммо унинг “мустаҳкамланиш” хусусидаги ифодаларининг орқасида айнан “парчаланишдан қутулиш” фикри ётарди
Аслида, ХХЖнинг асосчиси Мао Цзедун тириклигидаёқ Хитойнинг социалистик иқтисоди инқирозга учраган ва мамлакат аҳолиси очлик остонасига келиб қолган эди. Ғарб давлатларининг бизнессменлари бу ердаги арзон ишчи кучидан фойдаланиш мақсадида кўп қўл меҳнати талаб қиладиган оммавий маҳсулотлар ишлаб-чиқаришни Хитойга ташидилар ва Хитой иқтисоди гуркирашга бошлади. Ҳозир мураккаб технологияли маҳсулотларни ишлаб-чиқаришни ҳам бу мамлакатга ташиш бошланган.
Дунё миқёсидаги рақобатчиликда орқада қолиб кетмаслик учун Хитой раҳбарияти секин аста бўлса ҳам социалистик иқтисодни четга суриш асосида бозор иқтисодини ривожлантиришга мажбур бўлади, бозор иқтисодининг ривожланиши эса, шак-шубҳасиз, мамлакатга демократияга олиб келади.
Ҳозирча, Хитойга раҳбарлик қилаётган коммунистлар жамиятга демократияни киритмаслик билан оворалар. Бунинг йўли сифатида Хитойни ҳарбий жиҳатдан кучли давлат қилиш кўрилмоқда. Бугун Пекинда ўтказилган ҳарбий парад, Ғарб ахборот агентликларининг билдиришича, ҳар доигидек мускулларни ўйнатиш ва мамлакатнинг ҳарбий имкониятларини дунёга намойиш қилиш бўлган. СССР ҳам шу иш билан шуғулланарди, натижа нима бўлгани ҳаммага маълум. Хитойда ҳам охир-оқибат шундай бўлади.