01 October 2009
15:19 -
Ички Ишлар Вазирлиги Академиясида чиққан жанжалнинг сабаби - ҳуқуқий нигилизм
“Эзгулик” жамиятининг бугун тарқатилган “ИИВ Академияси: Фуқаро ва амалдор ўртасида, тўғрироғи, қонун ва авторитет орасида низо юзага келди” номли пресс-релизидан (№39, 01.10.2009) сарлавҳада айтилган хулоса чиқади.
Хабардан маълум бўлишича, истеъфодаги подполковник, Қарши шаҳридаги «Фемида» адвокатлик фирмаси адвокати Холмирза Ҳайитов “Эзгулик”ка ариза йўллаган ва ўғли - ИИВ Академияси 3-курс курсанти Ҳайитов Жасур - 2009 йил 9 апрелда академия бошлиғи А. Якубов тарафидан «қабул пайти отаси судланганини яширган» деган рўкач билан ўқишдан ҳайдалганини билдирган.
Бу орада жабрланувчи ўз ҳақ-ҳуқуқларини қонуний йўл билан тиклаш учун жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судига даъво аризаси киритган. Суд органи Х. Ҳайитовнинг аризасини ҳеч бир изоҳ ва важсиз рад этиб, А.Якубовдек улкан амалдор қаршисида мамлакат оддий фуқаросининг бутунлай ҳимоясизлигини яққол кўрсатган.
“Эзгулик”нинг аниқлашича, ИИВ Академияси 3-курс курсанти Ҳайитов Жасур ўқишга кирган пайтда отаси Х. Ҳайитовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 206- ва ва 168-моддалари билан айб эълон қилиниб, ЖИБ Ғузор туман суди маҳкамасида амнистия шарти билан айбдорлик масаласи ҳал қилинмай туриб, иш ҳаракатдан тўхтатилган. Яъни, подполковникнинг айбдор ёки айбсизлиги масаласи ҳал этилмаган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 77-моддаси 2-қисмида айтилишича, жазодан озод этилган шахс судланган ҳисобланмайди.
Демак, дейилади пресс-релизда, қонун бўйича Академия курсанти Ж. Хайитовнинг отаси амалда судланмаган. Курсант Жасур Ҳайитов анкетада отаси Х. Ҳайитовни судланмаган, деб кўрсатиб тўғри қилган ва ҳеч нарсани қасддан яширмаган. Академия бошлиғининг “...Қабул пайти отаси судланганини яширган” деган важи Криловнинг “Бўри билан қўзичоқ” масалидаги бўрининг даъвосига ўхшаш асоссиз бир рўкач. Курсант академия бошлиғиининг хусусий адовати ёки қандайдир коррупцион мақсади қурбонидиир.
“Эзгулик” жамияти мазкур ишга нафақат, фуқаро ва давлат амалдори орасидаги ҳуқуқий баҳс нуқтаи назаридан, балки авторитет билан қонун ўртасида тортишув мезонидан қараган ва бу масала билан Ички ишлари вазирлиги ҳамда Бош прокуратураси шуғулланиши кераклигини билдирган.