01 October 2009
04:09 -
БМТнинг тегишли органлари Пўлат Охуннинг иши билан шуғулланишга бошлашди
Бу янгилик БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссарлиги қошидаги Тавсиялар комиссиясидан олинган мактубдан маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбек демократик мухолифатининг лидерларидан бири, “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари, собиқ СССР халқ депутати Пўлат Охун 1992 йилнинг ёзида сохта айблар билан жиноий жавобгарликка тортилиб, 5 йилга қамалаган эди. У дунё жамоатчилигининг талаби билан 1994 йил октябрь ойида озод қилинди ҳам. Аммо, давом этаётган тақиблардан қутилиш учун Швецияга сиёсий қочқин сифатида кетишга мажбур бўлди.
У сўнги йилларда бир неча марта Ўзбекистонга келди ва “Бирлик”ни қайта тиклаш йўлида катта хизмат қилди, демократик мухолифатни бирлаштирувчи “Давра Кенгаши” тузди. Аммо, Андижондаги қонли воқеалардан кейин бошланган янги репрессиялар тўлқини бу ишларни тўхтатиб қўйди.
Шундай вазиятга қармасдан Пўлат Охун 2007 йил бошларида бутунлай Ўзбекистонга қайтиш ва сиёсий фаолиятини мамлакатда давом эттириш мақсадида Ўзбекистонга яна бир бор келди ва муддати битаётган паспортини алмаштириш учун Ички ишлар вазирлигининг керакли идораларига мурожаат қилди. Аммо, ҳукуматнинг топшириғи билан ишлайдиган органлар Пўлат Охунга янги паспорт беришдек осон ишни бир йилча чўздилар ва сўнгра, ўтган йилнинг ўрталарида, уни мамлакатдан ҳеч бир расмий ҳужжатсиз мажбуран чиқариб юбордилар.
Ўша вақтдаёқ Пўлат Охун БМТнинг Инсон ҳуқуқлари Бош комиссарлигига мурожаат қилиб, Ўзбекистон ҳукумати тарафидан топталаётган ҳуқуқларини тиклашда ёрдам сўрган эди. Кеча бу Комиссарлик қошидаги Тавсиялар гуруҳидан Пўлат Охунга расмий жавоб келди. Тавсиялар гуруҳи бу иш билан яна ҳам чуқурроқ шуғулланиш ва керакли хулосалар чиқариш учун Пўлат Охуннинг Ўзбекистон идоралари ва судлари билан олиб борган мулоқотларига доир ҳужжатларнинг русча таржимасини сўраган. Чунки, айнан рус тили БМТнинг расмий тилларидан биридир.
Маълумки, БМТнинг ҳамма идоралари бу каби ишлар билан, уларнинг сони жуда кўп бўлгани сабабли, жуда секин шуғулланишади. Пўлат Охун ўз мурожаатига биринчи жавобни бир йилдан кейин олиши ҳайрон қоладиган воқеа эмас. Муҳим бўлгани, дунёнинг инсон ҳақ-ҳуқуқлари билан шуғулланадиган энг юксак органи ўзбек демократ мухолифатчисининг иши билан шуғуллунишга бошлагандир.
Ўзбекистон ҳукуматининг Пўлат Охунга нисбатан қилаётган ишлари нафақат Ўзбекистоннинг қонунларига, балки халқаро шартнома ва келишувларга ҳам қарши бўлгани сабабли, шубҳа йўқки, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссарлиги адолатни тиклаш йўлида керак бўлган ҳамма қадамларни қилади.