28 September 2009
02:36 -
АҚШ Мудофаа вазирининг Афғонистон бўйича ваҳимали башоратлари ва хатолари
Роберт Гейтс CNN телеканалига берган интервьюсида Афғонистондаги вазият кутилганидан ҳам ёмон эканлигини айтди. Унинг фикрича, вазиятни нормаллаштириш ва қўшинларни у ерда олиб чиқиш бўйича аниқ муддатлар белгилаш стратегик нуқтаи назардан тўғри эмас.
Афғонистонда мағлубият АҚШ учун мудҳиш хато бўларди, дейди АҚШ Мудофаа вазири. Бир маҳаллар Толибон ва Ал Қоида СССРдек супердавлат устидан ғалаба қозонганди. Уларнинг иккинчи ғалабаси мамлакатда экстремистик ҳаракатларни ўта юқори даражага кўтариб юборади.
Роберт Гейтснинг асосий фикрлари мутлақо тўғри, дейди мухбиримиз. АҚШнинг бу ердаги мағлубияти унинг ўзи учун фалокатли бўлиши мумкинлигини дунёда биринчи бўлиб бизнинг сайтимиз бир оз илгари ёзган эди. АҚШ мағлубиятга учраса, бу - Ўзбекистон учун ҳам фалокатдир. Бундай ҳолда мамлакатимизда ислом фанатизмининг портлашини ҳеч ким тўхтата олмайди.
Айни замонда, Толибон ва Ал Қоиданинг имкониятларини ортиқча бўрттирмаслик лозим. Бил Гейтснинг “Толибон ва Ал Қоида СССРдек супердавлат устидан ғалаба қозонгани” ҳақидаги фикрига қўшилиб бўлмайди. Чунки уларнинг ғалабасини орқасида бошқа бир супермамлакат – АҚШ турарди. Аслида СССРнинг мағлубияти Толибон ва Ал Қоиданинг эмас, Ғарбнинг, биринчи навбатда, АҚШнинг иши эди.
Ҳозир ислом фанатикларининг орқасида фанатизмдан бошқа куч йўқ. Фақат фанатизм билан эса узоққа бориб бўлмайди. Фанатиклар ҳамма нарсани қисқа вақтга ағдар-тўнтар қилиб ташлашлари, ҳаммма ёқни қонга ботиришлари мумкин. Аммо, бу вақтинча бўлади.