28 September 2009
01:39 -
Наманган мухолифатчилари учун тўй ҳам сиёсий мажлис
Кеча Наманган шаҳрида маҳаллий демократлардан бирининг ўйида тўй бўлди. Ташқи кўринишидан оддий тўй эди. Аммо тўйга келган демократик мухолифат вакиллари тўйнинг ичида ҳам сиёсий мажлис ўтказишгани диққатга сазовор.
Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазият ва демократик мухолифатнинг аҳволидан тортиб, болаларнинг пахтага жалб қилинишигача бўлган масалалар муҳокама қилинди. Энг муҳими, мухолифатнинг фаолиятни қайтадан жонлантириш учун нималар қилиш саволи ўртага ташланди, унга жавоблар изланди.
Бу маслаларни муҳокама қилишда асосий жонбозликни “Бирлик” Партиясининг шу вилоятдаги етакчиси Носир Зокир кўрсатди. У ўтган йили Вашингтонда бўлганда “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат билан учрашувида олинган таассуртларидан тортиб, мухолифатдаги ёзувчи-шоирларнинг шеърларидан мисралар ўқишгача борди, ҳамманинг юрагида ўт ёқишга, айни замонда тўйни тўйдек ўтказишга ҳаракат қилди.
Олий ўқув юртларининг домлалари, “Бирлик” ва “Эрк” фаоллари ва ҳатто вилоятдан келган бирликчилар бу каби масалаларни фақат тўй каби маросимларда эмас, махсус йиғилишларда муҳокама қилишга келишдилар.