27 September 2009
15:29 - Cиёсий партиялар Осиё халқаро конференцияси Нурсултон Назарбойнинг ташаббусини қўллаб-қувватлади
Қозоқларнинг Казинформ агентлиги тарқатган хабарга кўра, Остонада ўтаётган Сиёсий партиялар Осиё халқаро конференцияси Нурсултон Назарбойнинг 29 августни “Ядровий қуролдан воз кечиш куни” деб эълон қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган.

Бу конференция нималиги, унда кимлар қатнашаётгани Казинформнинг хабарида тилга олинмайди. Лекин бу хабар ҳам кўрсатмоқдаки, Нурсултон Назарбой Қозоғистон пойтахти Останани Марказий Осиёнинггина эмас, бутун Осиёнинг марказий шаҳарларидан бирига айлантириш учун олиб бораётган ишлари натижа бераётганга ўхшайди.

Борган сари эътибордан қолаётган Тошкентнинг ҳеч ким жиддий қабул қилмайдиган юбилейларини нишонлаш билан овора бўлган Ўзбекистон президенти Ислом Карим ўз қўшнисидан ўрганса ёмон бўлмас эди, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону