27 September 2009
14:03 - “Жанубий Америка – Африка” саммити бошланди ва тугади
Кеча маҳаллий вақт билан тушга яқин (Тошкентда кечаси) Венесуэланинг Маргарита оролида Жанубий Америка ва Африка давлатлари раҳбарларининг учрашуви бир неча соат давом этди ва кечга яқин тугади. Иккинчи марта бўлаётган саммитга мезбонлик қилган Венесуэланинг ярим социалист, ярим коммунист президенти Уго Чавес, йиғилишнинг очилишида сўзлаган нутқида “Жанубий Америка ва Африка давлатларининг иттифоқи жаҳоннинг мувозанатини сақлаб қолишга ўз ҳиссасини қўшади” деб гапиришидан ҳам маълумки, у бу иттифоқни Ғарбнинг қаршисида турадиган жиддий ташкилот сифатида кўрмоқда. Лекин бошқалар унинг фикрига қўшилиши амри маҳол.

Бундай ранг-барангли ташкилотнинг ёрқин келажаги бор дейиш қийин бўлади, дейди мухбиримиз. Лекин, дунёнинг энг камбағал ва заиф мамлакатлари ўз муаммоларини ўртоқлашиш учун шундай минбарга эга бўлишларининг ўзи мақтовга сазовордир.

Бу йиғилиш доирасида қабул қилинган энг муҳим қарор - Аргентина, Боливия, Бразилия, Венесуэла, Парагвай, Уругвай и Эквадор президентлари тарафидан Жанубий Банк номли бошланғич капитали $20 млд бўлган банк яратиш хусусидаги шартноманинг имзоланиши бўлди.

Ливия диктатори Муаммар Каддафининг НАТОга қарши Жанубий Атлантика ҳарбий альянси тузиш таклифи эса, қоғозда қолиб кетадиган нарсалигини тахмин қилиш қийин эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону