27 September 2009
16:10 - Шеварнадзе Гуржистонда АҚШ ҳарбий базаларининг очилишига қаршилигини тушуниш қийин
Маълумки, сўнги кунларда, асосан рус оммавий ахборот воситаларида, АҚШ Кавказ ва Марказий Осиё мамлкатларида ўз ҳарбий базаларини очишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Бу хабарларнинг асосида ҳеч қандай жиддий манба кўрсатилмагани сабабли, уларни жиддий қабул қиладаиган шахс ёки ташкилотлар топилмади.

Аммо, бугун СССРнинг собиқ ташқи ишлар вазири, кейин мустақил Гуржистонинг президенти Эдуард Шеварнандзе Гуржистонда АҚШ базаларининг яратилиши мақсадга мувофиқ эмас, деб баёнот берибди. Хусусан, у шундай деган: “Гуржистон ўз тупроқларида АҚШниг ҳарбий базаларини яратишга рухсат бермаслиги керак. Улар мамлакат муаммоларини ечишга ердам бермайди, Гуржистонга фойда келтирмайди”.

Шеварнадзенинг шошиб қолишини тушуниш қийин, дейди мухбиримиз. Чунки, биринчидан, АҚШ Кавказ ва Марказий Осиёда ҳарбий базалар яратиш ниятида эканлигини кўрсатувчи жиддий бир асос йўқ, иккинчидан, руслар томонидан тарқатилаётган хабарларга муносабат билдириш - русларнинг тегирмонига сув қуйишдек нарсадир.

Руслар АҚШнинг собиқ СССР ҳудудларида таъсир кучи ортиб бораётганидан шунчалик ваҳимадаларки, бундай хабарлар тарқатиш воситаси билан АҚШнинг йўлини тўсишга уринмоқдалар. Лекин, уларнинг провокациясига Шеваранадзе каби собиқлардан бошқа ҳеч ким муносабат билдириб ўтирмаса ҳам керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону