27 September 2009
02:37 - “Яблоко” партияси псевдомухолиф эмас, нималиги номаълум. Ўзбекистонда ҳам бунинг мисоли бор
Бу партия навбатдаги қурултойига тайёрланиш ишлари доирасида ўзининг псевдомухолиф эмас, ҳақиқий мухолиф партияси эканлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг лойиҳасини тайёрлади, деб хабар беради русларнинг расмий, яъни ҳукуматнинг қўлида бўлган РИА Новости агентлиги. Лекин, бу хабарнинг айнан РИА Новости агентлиги томонидан тарқатилишиёқ, бу партиянинг ҳали ҳам мухолифатда эканлигига шубҳа уйғотади.

Агентлик партиянинг расмий раиси Сергей Митрохин ва унинг ҳақиқий лидери Григорий Явлинскийнинг сўзларини келтиради. Улар радикал мухолифатчиликни қоралаб, маъсулиятли мухолифат бўлиш ғоясини оқлашга ҳаракат қилишган.

Албатта, ҳар қандай сиёсий ташкилот, жумладан, ҳукуматга мухолиф бўлган ташкилот, маъсулиятли бўлиши керак, дейди мухбиримиз. Чунки сиёсий ташкилотларнинг ҳар бир қадами миллатнинг, мамлакатнинг тақдирига таъсир қилади. Аммо, ҳаёт тажрибаси кўрсатмоқдаки, “радикал” ва “маъсулиятли бўлиш” сўзларини ҳар ким ўз фойдасига ишлатишга ҳаракат қилади.

Масалан, Ўзбекистонда 1990-91 йиллари ҳукумат ҳам “Эрк” партияси раҳбарлари ҳам “Бирлик”ни радикал, ўзларини “конструктив” ёки “маъсулиятли” деб таърифлашга интилишарди. Ҳозир ҳамма тан олганидек, ўша пайтдаги “маъсулиятлилик” хоинликдан бошқа нарса бўлмаган. Ҳақиқий маъсулият ҳар доим, ўша пайтда ҳам кейинчалик ҳам, “Бирлик”да бўлган.

Шулардан келиб чиқиб, “Яблоко” раҳбарларининг баёнотларини ҳам эҳтиётлик билан қабул қилиш керак. Ҳозирча шундай кўринмоқдаки, “Яблоко” раҳбарлари маъсулиятни эмас, ўзларини ҳукуматга қимматроқ сотишни ўйлашмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону