27 September 2009
01:17 - Молдованинг янги ҳукумати Руминияга яқинлашиш йўлида: бу мамлакат билан виза режими бекор қилинди
Яқинда бўлиб ўтган сайловлардан кейин мамлакат парламентида кўпчлик жойни қўлга киритган демократлар секин аста мавқеларини мустаҳкамламоқдалар. Аввал улар демократик коалиция туздилар, парламент спикери қилиб, демократик коалицияга кирувчи партиялардан бирининг лидери Михай Гимпуни сайладилар. Аввалги президент, коммунист Воронин истеъфога кетгач, Михай Гимпу президент вазифасини вақтинча бажарувчи бўлди.

Сўнгра демократик коалиция вакили, коалицияга кирувчи бошқа партиянинг лидери Влад Филат Бош вазир этиб тайинланди. У биринчи чиқишларидаёқ Россия билан муносабатлар муҳим эканлигини гапирсада, янги ҳокимиятнинг асосий вазифаси Европага интерация бўлиш, Руминия билан алоқаларни мустаҳкамлаш эканлигини алоҳида урғулади. Янги ҳукуматнинг матбуот маркази тарқатган пресс-релизда айтилишича, ҳукумат ўзининг илк йиғилишидаёқ Руминия билан визасиз режим ўрнатган.

Маълумки, Молдава демократларининг асосий мақсади - келажакда Руминия билан бирлашиш. Шу сабабали, Бош вазир Влад Филатнинг “Мақсадимиз - МДҲ саммитини энг юқори савияда ўтказилишига эришиш” деган сўзлари тактик сиёсий манёврдан бошқа нарса эмас.

Молдова Руминия билан қўшилиб, МДҲдан чиқса, МДҲнинг келажаги яна ҳам мавҳумлашади, чунки Гуржистон ундан расман чиқди, Украина феълан чиқмоқда. Демак, собиқ Совет минтақаларида Евросиё Иқтисодий Ҳамжамиятигина муҳим роль ўйнайдиган бирлашиш воситаси бўлиб қолиш эҳтимоллиги ортади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону